ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ШНҚ 2.07.02-24

Действующий Печать
Все видео
Дата введения в действие: 27.01.2025 Статус на 09.09.2026: Действующий

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи


Знак ГОСТа Национальный
стандарт
Российской
Федерации
ГОСТ Р 72374-2025


ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 331]

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 26 октябрдаги 185-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.07.02-22 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.

4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Ш. ХИДОЯТОВ

Тошкент ш.,
2025 йил 8 январь,
01/2-1-сон

Келишилди:

Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 30 декабрь

Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2024 йил 26 декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2024 йил 25 декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2024 йил 18 декабрь

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 20 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 8 январдаги 01/2-1-сон буйруғига

ИЛОВА

ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари

Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.

1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар

1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:

  • ШНҚ 1.03.03-23 «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш»;
  • ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
  • ШНҚ 2.01.08-24 «Шовқиндан ҳимоя»;
  • ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
  • ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари»;
  • ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш»;
  • ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш»;
  • ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»;
  • ШНҚ 2.08.04-22 «Маъмурий бинолар»;
  • ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар»;
  • ШНҚ 2.08.07-22 «Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларини лойиҳалаш»;
  • ШНҚ 2.08.10-24 «Жисмоний тарбия соғломлаштириш ва спорт иншоотлари»;
  • ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»;
  • ШНҚ 2.05.04-21 «Метрополитенлар»;
  • Oʻz MSt 133:2024 Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш;
  • СанҚваМ 0368-19 «Жамоат ҳожатхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари»;
  • СанҚваН 0266-09 «Ногиронлар ва аҳолининг болалар ва катта ёшдаги камҳаракат гуруҳлари фойдаланадиган турар жой ва жамоат биноларини, яшашга мўлжалланган бошқа жойларни лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария қоидалари ва нормалари»;
  • ГОСТ 5746-2015 (ISO 4190-1:2010) «Йўловчи лифтлар (Асосий кўрсаткич ва ўлчамлари)» (расмий манба: ГОСТ 5746-2015 (ISO 4190-1:2010) лифты пассажирские (Основные параметры и размеры);
  • ГОСТ 28911-2021 «Лифтлар (Бошқарув қурилмаси, сигнализация ва қўшимча ускуналар)» (расмий манба: Лифты (Устройства управления, сигнализации и дополнительное оборудование);
  • ГОСТ 33984.1-2023 «Лифтлар. Одамларни ёки одамлар ва юкларни ташиш учун лифтлар. Қурилма ва ўрнатиш учун хавфсизлик талаблари.» (расмий манба: Лифты. Лифты для транспортирования людей или людей и грузов. Общие требования безопасности к устройству и установке);
  • ГОСТ 52875-2018 «Кўзи ожизлар учун тактил йўл кўрсаткичлари» (расмий манба: Указатели тактильные наземные для инвалидов по зрению).

2-боб. Атамалар ва таърифлар

2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилган:

  • антропометрик параметрлар — инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини лойиҳалаш учун асос бўладиган инсон танаси ва унинг қисмларининг параметрлари;
  • ахборот воситалари — ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексаларга мўлжал олишни таъминлайдиган, уларнинг ҳаракатланиш хавфсизлиги ва қулайлигига ёрдам берадиган, огоҳлантирувчи хусусиятга эга бўлган ахборот ташувчи воситалар;
  • борт — пандус ёки зина юриш қисмининг чети бўйлаб жойлаштириладиган, шунингдек одам оёғи ёки техник восита (масалан, ўриндиқли аравача, роллатор, болалар аравачаси) ғилдиракларининг пандус ёки зина юриш қисми габаритларидан ташқарига чиқиб кетишига тўсқинлик қиладиган пандус ёки зина конструкциясининг элементи;
  • ногиронлиги бўлган шахс — ижтимоий ёрдам ва ҳимояга, жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида бошқалар билан бирга тенг тўлиқ ва самарали иштирок этиш учун шарт-шароитлар яратилишига муҳтож барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахс;
  • текстофон — матнли режимда эшитишда нуқсони бўлган шахс билан телефон орқали мулоқотни олиб бориш учун мўлжалланган ҳамда клавиатура ва дисплей билан таъминланган қурилма;
  • пандус — бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида жойлашган ва вертикал ҳаракатланиш учун мослаштирилган қия текислик;
  • хавфсизлик оролчаси — ҳаракатланиш тасмаларини (шу жумладан велосипедчилар тасмаларини) ажратувчи, конструкциясига кўра қатнов қисми устига бордюр тошлари билан кўтарилган ёки ҳаракатни ташкил этиш техник воситалари билан белгиланган қатнов қисмидан ўтаётган пиёдалар, талаб қилинган ҳолда тўхтаб ўтишлари учун мўлжалланган йўл қурилмаси. Ажратувчи минтақа оралиғидан ўтказилган пиёдалар ўтиш жойи ҳам хавфсизлик оролчаси ҳисобланади. Икки томонлама ҳаракатланишли йўлларда қарама — қарши йўналишларни ажратувчи хавфсизлик оролчаларини ўнг томондан айланиб ўтилади;
  • тамбур — ташқаридан хона ичига совуқ ҳаво оқимининг киришига тўсқинлик қилувчи ташқи ва ички эшикларга эга бўлган ҳамда бинога кириш учун мўлжалланган ўтиш жойи (хонаси);
  • тактил мнемоник диаграмма — визуал ва тактил маълумотларни бир вақтнинг ўзида кўрсатишни таъминлайдиган хона ёки ҳудуднинг махсус рельеф режаси бўлиб, ахборот манбасига тегиниш орқали кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф одамлар томонидан ўқиш учун мўлжалланган қурилма;
  • стационар пандуслар — узоқ вақт давомида ишлатишга мўлжалланган таркибий тузилмаси темир-бетондан ташкил топган қурилма;
  • «Винтли» пандуслар — металл конструкциядан ташкил топган қурилма;
  • ечиб олинадиган ва кўчма пандуслар — ўрнатиш ва қайта йиғиш қулай бўлган, қатланадиган, мобил тузилмали, енгил пўлат ва алюмин қотишмаларидан ташкил топган қурилма;
  • аэровокзал — ҳаво транспорти йўловчилари биноси.

3-боб. Умумий қоидалар

3. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун қурилиш объектлари ушбу ШНҚ, ШНҚ 1.03.03-23, ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.01.08-24, ШНҚ 2.04.09-21, ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.08.01-24, ШНҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.08.04-22 ҳамда СанҚваН 0266-09 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.

4. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда уларга хизмат кўрсатувчи марказларни биноларнинг ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

5. Қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда ногиронлиги бўлган ҳамда ҳаёт фаолияти чекланган шахсларнинг антропометрик параметрлари ҳамда ўриндиқли аравачанинг ўлчамлари мазкур ШНҚнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган.

4-боб. Шаҳарсозлик талаблари

1-§. Турар жойлар ва жамоат ҳудудлари, ҳаракат йўллари ва дам олиш зоналарини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар

6. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда турар жойлар ва жамоат ҳудудларини лойиҳалашда ортиқча қуёш радиацияси ва чанг-тўзонли шамоллардан ҳимояланиш талабларига риоя қилиниши, шунингдек транспорт бекатлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва автомобиль тўхташ жойларига қулай етиб бориш учун пиёдалар йўлкаларининг энг қисқа йўналишларини рационал ташкил этиш керак.

7. Пиёдалар йўлкалари қурилиш объекти ҳудудининг ташқи йўлкалари (транспорт йўли ва пиёдалар ўтиш жойи), шунингдек жамоат транспорти бекатлари билан узлуксиз боғланиши лозим.

автобусная остановка для мгн, городская автобусная остановка, остановка общественного транспорта
Автобусная остановка для МГН антивандальная Арт. 50539 Размеры: 3655x4150x1860 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание
автобусная остановка для мгн, городская автобусная остановка, остановка общественного транспорта
Автобусная остановка для МГН антивандальная, эконом Арт. 50539-1 Размеры: 2580x4150x1770 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание

8. Кўзи ожизларни йўллардаги мавжуд хавфли зоналарга (масалан, алоҳида турувчи устунлар, дарахтлар, зиналар, пиёдалар ўтиш жойларига) яқинлашганлиги тўғрисида огоҳлантириш учун йўл қопламалари тактил ва контраст рангли белгилар бўлиши керак.

9. Кўчалардаги пиёдалар йўлкаларида, ер ости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойларининг ҳаракатланиш йўлакларида, жамоат биноларида, кўзи ожизлар учун ихтисослаштирилган реабилитация марказларида ҳамда таълим ташкилотларининг ички ва ташқи ҳаракатланиш йўлакларида, шунингдек зиналар ва пандуслар олдида огоҳлантирувчи ва йўналтирувчи контраст рангли махсус тактил йўл қопламалари ётқизилиши лозим.

тактильная плитка ПУ желтая, плитка с конусами преодолимое препятствие, противоскользящая плитка 500×500×5, плитка доступная среда
Плитка тактильная (конусы лин) противоск., 500x500x5, ПУ, жел Арт. 50530-2-PU-500x500x5-Y Производитель в России: ООО «Вертикаль» Тех. задание
тактильная плитка ПВХ серая, плитка с конусами преодолимое препятствие, противоскользящая плитка 500×500×5, плитка доступная среда
Плитка тактильная (конусы лин) противоск., 500x500x5, ПВХ, сер Арт. 50530-2-PVC-500x500x5-G Производитель в России: ООО «Вертикаль» Тех. задание
тактильная плитка ПУ черная, плитка с конусами преодолимое препятствие, противоскользящая плитка 500×500×5, плитка доступная среда
Плитка тактильная (конусы лин) противоск., 500x500x5, ПУ, чер Арт. 50530-2-PU-500x500x5-B Производитель в России: ООО «Вертикаль» Тех. задание
Тактил қопламаларнинг зиналар ҳамда пандуслар олдида қўлланилиши мазкур ШНҚнинг 3, 4 ва 5-иловаларида келтирилган.
Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларини лойиҳалаш ШНҚ 2.08.07-22 талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

10. Биноларнинг кириш қисмида ҳамда қават йўлакларида маълумот берувчи тактил мнемоник диаграмма ўрнатилиши керак.

Мобильная стойка, для мнемосхемы, для мгн, для инвалидов, крепление, 470х610мм, 10066
Мобильная стойка для схемы 470x610мм Арт. 10066 Размеры: 1100x630x476 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание
Мнемосхема тактильная ГОСТ, ПВХ 5 мм, полноцвет, инд, Вертикаль
Мнемосхема тактильная ГОСТ, ПВХ 5 мм, полноцвет, инд Арт. 908-3-PVC5-G Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание

11. Тактил қопламаларнинг тавсифи ва турлари ГОСТ 52875-2018 да келтирилган.

12. Бинолар ва иншоотлар ташқи ёки ички деворларига ўрнатилган қурилмалар, жиҳозлар (почта қутилари, таксофон панолари, маълумот тахталари) ҳамда декоратив элементлар ўтиш йўлакларининг майдонини камайтирмаслиги керак.

13. Ташқи ёритиш устунлари (столба), устунли йўл белгилари, маълумотлар панеллари, газета ва савдо киоскалари пиёдалар йўлагидан ташқарида жойлаштирилиши лозим.

Указатель туристический со световым коробом выс. 3500мм, Вертикаль
Указатель туристический со световым коробом выс. 3500мм Артикул: 50063-SV-3500 Размеры: 3500x1627x400 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание

14. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида транспорт ва пиёдалар йўлкаларининг параметрлари ва қурилишига оид талаблар мазкур ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши зарур.

15. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларнинг кўп квартирали уйлари қулай экологик шароитларда (шовқиндан ва табиий муҳит ифлосланишининг зарарли таъсиридан холи) бўлиши ва ижтимоий инфратузилма шохобчаларига (масалан, дам олиш ва жисмоний тарбия машғулотлари учун майдонча, болалар учун ўйин майдончаси) қулай етиб боришни ҳисобга олган ҳолда оралиқ масофа 200 m дан ошмаслиги лозим.

16. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар, кексалар, ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёш болалар аравачасини етаклаб ҳаракатланадиган серқатнов жойларда пиёдалар йўлкасининг кенглиги камида 2,4 m бўлиши керак.
Бино ва иншоотлар ички йўлаклари камида 1,5 m кенгликда лойиҳаланиши лозим.
Бинонинг ички ҳаракатланиш йўлаклари кенглиги мазкур ШНҚнинг 6-иловасида келтирилган.

17. Тротуарларнинг бўйлама нишаблиги 5 фоиздан ошмаслиги, бино ва иншоотлар олдидаги тротуардан тушиш қисми, шунингдек тротуарларнинг ҳар 10 — 12 m оралиғида жойлашадиган (1,5 m дан кам бўлмаган) горизонтал майдони 10 фоиз бўйлама нишабликда бўлиши лозим.
Ҳаракатланиш йўлининг кўндаланг нишаблиги 2 фоиз бўлиши керак.
Турли баландликларда жойлашган иккита йўлакнинг уланиши ўзгарган жойларда 10 фоиздан (1:10) ошмайдиган нишаблик билан аста-секин пасайиш амалга оширилиши зарур.

18. Кўкаламзорлаштирилган майдончалар атрофидаги пиёдалар йўлкалари ердан 5 — 7 cm баланд бўлиши ҳамда баландлиги 4-5 cm, эни 10 cm бўлган бордюр ёки борт тошлари билан тўсилиши керак.
Пиёдалар йўлкалари транспорт ҳаракати билан тўқнашадиган жойларда бортли тўсиқларнинг баландлиги 2 cm дан катта бўлмаслиги керак.

19. Турар жойлар ва жамоат ҳудудларида пиёдалар йўлкасининг кенглиги 2,0 m дан, транспорт ҳаракатланадиган кўчаларда эса 2,4 m дан кам бўлмаслиги керак.
Кўчанинг ҳаракатланиш қисмидан кесиб ўтиш жойларида хавфсизлик оролчаларининг узунлиги 2 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Кўчаларда пиёдалар кесиб ўтиш жойларининг бошланиш қисми бўйлаб баландлиги 0,6 m дан кам бўлмаган тўсиқлар ўрнатилиши керак.

плитка, тактильная, контрастная, сменные, рифы, преодолимое, препятствие, поле, внимания, линейное, расположение, контрастная, желтый, черный, цвет, наземный, указатель
Плитка контрастная (конусы лин), 300x300x6, PU/PL, ж/ч Арт. 50381-1-PU-300x300-YB Производитель в России: ООО «Вертикаль» Тех. задание
плитка, тактильная, черный, желтый, контрастная, конусы, линейные, сменные, рифы, поле внимания
Плитка контрастная (конусы лин), 300x300x6, PU/PL, ч/ж Арт. 50381-1-PU-300x300-BY Производитель в России: ООО «Вертикаль» Тех. задание
плитка, тактильная, серый, желтый, контрастная, со сменными, рифами, гост, наземный, указатель, движение
Плитка контрастная (конусы лин), 300x300x6, PU/PL, c/ж Арт. 50381-1-PU-300x300-GY Производитель в России: ООО «Вертикаль» Тех. задание

20. Кўчалардаги тактил қопламаларнинг ётқизилиши мазкур ШНҚнинг 7-иловасига мувофиқ лойиҳалашга йўл қўйилади.

21. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларга ҳаракатланиш йўлларида тўсиқ бўлувчи икки томонга очиладиган осма ошиқ-мошиқларга маҳкамланувчи шаффоф бўлмаган дарчалар, айланувчи турникетлар ва айланма эшиклар каби қурилмалар қўлланилишига йўл қўйилмайди.

22. Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасалар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда маъмурий ва жамоат биноларнинг кириш қисмидаги эшиклар автоматик очиладиган сенсорлик ҳамда ҳожатхона эшиклари ва эвакуация эшиклари маятник тизимли (икки томонлама очилиб ёпишга мўлжалланган) бўлишига йўл қўйилади.
Маятник тизимли эшиклар лойиҳа топшириғига кўра бошқа хоналарга ҳам ўрнатилишига йўл қўйилади.

Маркировка для двери круг желтого цвета
Контурный круг 150 мм (желтый) Арт. 10152-150-ZH Размеры: 150x150 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание
Круг для контрастной маркировки дверных проемов, 100мм, желтый
Контурный круг диаметр 100 мм (желтый) Арт. 10152-100-ZH Размеры: 100x100 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание

23. Турар жой объектлари ва жамоат бинолари ҳудудидаги дам олиш майдончалари бўйлаб ҳар 10 m да ўриндиқлар ва ичиш учун сув фонтанчалар лойиҳаланиши лозим.
Пиёдалар йўлкалари ва тротуарлар бўйлаб (жамоат ҳудудлари, кичик туман, маҳаллаларда) ҳар 100 m да дам олиш учун ўриндиқлар, таянч ҳаракатида нуқсони мавжуд одамлар учун махсус суянчиқлар ҳамда чиқинди қутилари бўлиши керак.

Скамья с местом для инвалидной коляски, ST3, чер, Тифлоцентр, Вертикаль
Скамья с местом для инвалидной коляски, ST3, чер Арт. 50570-2 Размеры: 840x2030x575 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание
скамейка для инвалидов, скамейка для мгн, скамейка для улицы, скамейка парковая со спинкой, скамейка с подлокотниками, скамейки уличные парковые, скамья городская, скамья для инвалидов, скамья для улицы, скамья парковая купить
Скамья для МГН наклонная, Ст3, ПВХ Арт. 82043-01 Размеры: 1525x600x440 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание

24. Чорраҳаларда тротуарлардан пиёдалар ўтиш жойига туташ қисми ҳамда транспорт ҳаракат йўлининг четки қисмидаги автотранспортлар тўхташ жойи билан кесишган қисмидаги йўл қопламасининг таркибий тузилмаси ғадир-будур нотекис бўлиши керак.
Чорраҳалар овозли-ақлли светофорлар, тактил қопламалар, пиёдалар ўтиш йўлагида бўрттирилган тасмалар (зебра), резина пандуслар, кўча модуль тўсиқлари, чорраҳа ўртасида хавфсизлик оролчаси ҳамда махсус йўл белгилари бўлиши лозим.

тактильная плитка ПУ желтая, плитка с полосами направление движения, противоскользящая плитка 500×540×5, плитка доступная среда
Плитка тактильная (полосы) противоск., 500х540х5, ПУ, жел Арт. 50530-4-PU-500x540x5-Y Размеры: 7x500x540 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание
тактильная плитка ПУ серая, плитка с полосами направление движения, противоскользящая плитка 500×540×5, плитка доступная среда
Плитка тактильная (полосы) противоск., 500х540х5, ПУ, сер Арт. 50530-4-PU-500x540x5-G Размеры: 7x500x540 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание

25. Пиёдалар йўлкаси, тротуарлар ва пандусларни қоплашда қўлтиқтаёқли ва ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланишини қийинлаштирадиган сочма ва йирик таркибли материаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Бетон плитали қопламалар текис бўлиши, плиталар орасидаги чокларнинг қалинлиги 1,0 cm дан ошмаслиги керак.

26. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар ҳаракатланадиган йўллар, бинолар ва иншоотларнинг кириш қисмлари визуал ва товушли ахборот воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Визуал маълумот пиёдалар ҳаракатланадиган сатҳдан 0,9 — 1,7 m баландликда жойлаштирилиши керак.
Транспорт йўлларининг кесишмаларида ҳамда жамоат бинолари ва иншоотларининг кириш жойларида товушли сигнализация ўрнатилиши лозим.

27. Кўриш ва эшитиш қобилияти заиф шахслар учун мураккаб чорраҳалардан хавфсиз ўтишини таъминлаш учун ўтиш жойлари светофорлар товушли сигнализация билан таъминланган бўлиши керак.

индикатор, радиомодуль, движения, пеленг, звуковой, маяк, инвалид, пешеход, индикатор, гост, система, слепой, ограничения по здоровью, незрячий, слепые, указатель, доступная, среда, незрячий, улица, звуковой маяк, звуковой маяк-информатор, звуковой
Звуковой маяк «ТифлоНавигатор» (крепление левой стороной) Арт. 50532-L Размеры: 350x350x350 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание
индикатор, радиомодуль, движения, пеленг, звуковой, маяк, инвалид, пешеход, индикатор, гост, система, слепой, ограничения по здоровью, незрячий, слепые, указатель, доступная, среда, незрячий, столб, крепление, установка, улица звуковой маяк, звуковой
Столб для крепления звукового маяка «ТифлоНавигатор» Арт. 50532-ST Размеры: 5058x1333x310 мм Производитель в России: ООО «Вертикаль» Скачать тех. задание

28. Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар атрофидаги чорраҳаларда, пиёдалар кесиб ўтиш жойларини лойиҳалашда пиёдалар учун светофорлар 1,7 — 2 m дан юқори бўлмаган баландликда жойлаштирилиши лозим.
Кўриш қобилияти заиф ва кўзи ожизлар хавфсизлигини таъминлаш учун светофор билан бир қаторда махсус синхрон товуш сигналлари қўлланилиши лозим.
Светофорнинг устунига, баландлиги 1,2 — 1,5 m оралиғида жойлашган сенсор датчик ўрнатилиши лозим.
Мазкур датчикка кўзи ожиз ёки ҳаёт фаолияти чекланган шахслар яқинлашганда (елка билан тирсак оралиғи сенсор экранига яқин тутилганда), автоматик равишда светофорнинг огоҳлантирувчи қизил чироғи ёнишини керак.
Кўзи ожизлар учун махсус светофор мазкур ШНҚнинг 8-иловасида келтирилган.

29. Турар жойлар ва жамоат ҳудудларининг олдидаги чорраҳаларга яқин йўлкаларнинг бурилиш қисмида, симёғочлар ва бошқа тўсиқлар олдида, пиёдалар йўлкалари йирик тузилмали қопламага эга бўлиши (асфальтга шағал қўшилиши) ёки тактил ҳамда контраст рангли йўл қопламалари билан қопланган бўлиши лозим.

30. Ҳаракатланиш йўлининг чекламаган ҳолда жойлашган таянч конструкциялар ва қурилмалар (маълумот тахталари, почта қутилари, таксофонлар ва бошқа осиб қўйиладиган қурилма ва конструкциялар) пиёдалар йўлкаси сатҳидан 0,7 — 2,1 m баландликда бўлиши, бунда объект остидаги бўшлиқ баландлиги 0,05 m бўлган бордюр тошлари билан чегараланган ёки 0,7 m баландликдаги тўсиқлар ўрнатилган бўлиши керак.
Осма ускуналар қиррасиз шаклларга эга бўлиши лозим.

31. Маъмурий бинолар, савдо мажмуалари, метрополитенларда, автовокзал, аэровокзал биносида, темир йўл вокзали ва бекатларида, истироҳат боғлари ва аллеяларда, бозорлар ҳамда умум овқатланиш корхоналари ҳамда туризм объектларининг кириш қисмларида ва ҳар бир қаватларида (қаватлар мавжуд бўлса) ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун тезкор алоқа қилиш ҳамда ёрдам тугмалари бўлиши лозим.

32. Кўришда нуқсони бўлган шахслар учун таксофонлар ва бошқа махсус ускуналарнинг горизонтал юзаси рельефли ҳамда Брайл алифбосидаги маълумотлар ёритилган қопламага эга бўлиши лозим.

2-§. Зиналар ва пандусларга қўйиладиган талаблар

33. Рельеф қияликларида очиқ зиналар кенглиги 1,6 m, ундаги зина поғоналари кенглиги 0,3 m дан кам бўлмаслиги, зина поғоналари баландлиги эса 0,12 m дан ошмаслиги, зина поғоналарининг қирраларида сирпанишга қарши чоклар бўлиши лозим.
Бир зина маршида зина поғоналарининг сони 3 тадан кам бўлмаслиги, бунда баландлик бундан паст бўлса пандуслар лойиҳаланиши керак.
Бир маршдаги зина поғоналарининг шакли, уларнинг кенглиги ва баландлиги бир хил бўлиши лозим.
Зиналарнинг кўндаланг нишаблиги 2 фоиз бўлиши керак.

34. Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун зина қопламаси ғадир-будир бўлиши, шунингдек зина қопламаси текис тарашланган тошдан, сирпанчиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

35. Зиналарга махсус контраст бўёқлар қўлланилиши, шунингдек зина поғоналари кечки вақт ёритилишига йўл қўйилади.
Зиналарнинг очиқ томонлари 0,15 — 0,20 m баландликда бортларга ва 0,7-0,9 m баландликда тутқичларга (мактабгача ёшдаги болалар учун 0,5 m баландликда) эга бўлиши керак.
Тутқичнинг узунлиги зина маршига нисбатан 0,3 m узунроқ бўлиши, улар ҳар қандай шикастланиш хавфини камайтириш мақсадида тўғри тўртбурчак ёки думалоқ шаклда (0,05-0,04 m диаметрда) ўрнатилиши лозим.
Эни 2,5 m дан кенг бўлган зиналар узунасига тутқичлар билан бўлиниши зарур.

36. Зина остидаги бўшлиқ 2 m ва ундан кам бўлганда, 0,7 m баландликдаги тўсиқ билан чегараланиши лозим.
Зина остидаги ҳимоя тўсиқлари мазкур ШНҚнинг 9-иловасига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.

37. Кўзи ожизлар учун биноларнинг кириш қисмидаги, бинолар ичидаги, кўчалардаги (масалан, ер ости йўлларидаги) зина тутқичларининг бошланиш ва тугаш қисмида манзил жойлашуви, бекат номи ва қават рақами каби маълумотлар келтирилган Брайл алифбосидаги ёзувлар бўлиши зарур.
Тутқичлардаги ёзувлар ва кўрсаткичлар 3 сатрдан ошмаслиги, панжара тутқичлари овал шаклида бўлса, ёзув фақат бир қаторда жойлашган бўлиши лозим.
Кўзи ожизлар учун Брайл алифбоси билан жиҳозланган зина тутқичлари мазкур ШНҚнинг 10-иловасига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.

38. Ҳаракатланиш йўлларида зиналар билан бир қаторда пандуслар ҳам қўлланилиши лозим.
Биноларнинг ички ва ташқи қисмида, кўчаларда, ер ости ва ер усти ўтиш жойларида лифт ёки пандус бўлмаган ҳолларда, шунингдек пандуслар нишаблиги ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун ноқулайлик туғдирган ҳолларда махсус кўтарувчи мосламалар ўрнатилиши зарур.
Махсус кўтарувчи мосламалар мазкур ШНҚнинг 11-иловасига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.

39. Пиёдалар ер ости ўтиш жойларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўриндиқли аравачада ҳаракатланиши учун камида 1,0 m кенгликдаги пандуслар лойиҳаланиши зарур.
Ер ости ўтиш жойларидаги зиналар кенглиги 2,25 m дан кам бўлмаслиги лозим.

40. Йирик транспорт объектларидаги (темир йўл, аэропорт, автовокзал) пиёдалар тоннелларида пандуслар 1,5 m дан кам бўлмаган кенгликда (юк араваларининг ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда) лойиҳаланиши керак.

41. Пандус ва уларнинг тўсиқлари ёнмайдиган (бундан буён матнда ЁНМ деб юритилади) гуруҳга кирувчи ёнғинга чидамли материаллардан қурилган бўлиши керак.
Пандусларнинг юк кўтарувчи конструкциялари ЁНМ материаллардан тайёрланиб, уларнинг оловбардошлилик чегараси R60 дан кам бўлмаган ҳолда бажарилиши лозим.
Пандусларни ўраб турувчи конструкцияларнинг (тутқичлар) оловбардошлик чегараси эса R120 кам бўлмаслиги зарур.
Пиёдалар йўлкасининг пиёдалар ўтиш жойи билан уйғунлашуви мазкур ШНҚнинг 12-иловасига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.

42. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракатланиши учун пандуснинг кенглиги 1,0 m дан кам бўлмаслиги керак.
Пандус ҳар бир маршининг кўтарилиш баландлиги 0,8 m дан ошмаслиги, бунда пандуснинг бўйлама қиялиги 1:12,5, кўндаланг нишаблиги эса 1:50 нисбатда бўлиши лозим.

43. Пандуслар чети 0,15 — 0,20 m баландликдаги бортларга ва 0,7 — 0,9 m баландликда тутқичлар (мактабгача ёшдаги болалар учун 0,5 m) га эга бўлиши, тутқичларнинг узунлиги пандус узунлигига нисбатан 0,3 m узунроқ бўлиши керак.
Тутқичнинг айлана диаметри 0,04-0,05 m бўлиши лозим.

44. Ҳар бир пандуснинг боши ва охирида аравачанинг қийинчиликсиз бурилишига имкон берадиган, пандус кенглигидан кам бўлмаган ва узунлиги камида 1,5 m бўлган горизонтал майдонча лойиҳаланиши лозим.
Пандус йўналиши ўзгарса, йўналиш ўзгариши бўйлаб майдончанинг эни 1,5 m дан кам бўлмаслиги, умумий горизонтал майдончанинг бўйи эса иккита марш кенглигига тенг бўлиши керак.

45. Бино ва иншоотларнинг кириш қисмида ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириши ва уларни эвакуация қилиниши учун (ер сатҳи ва ер остидан) пандуслар бўлиши керак.

46. Иккинчи ва ундан юқори қаватлардан эвакуация йўли сифатида хизмат қилувчи зиналар бинодан унга тегишли ташқи ҳудудга чиқиш имкониятига эга бўлиши лозим.

47. Зиналар ва пандуслар тутқичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Бино ва иншоотлар қурилишида пандусларни қуриш имкони бўлмаганда (цоколь қавати баланд бўлган ҳолда) ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг зиналардан кўтарила олиши учун махсус кўтариш мосламаларини ўрнатилиши керак.
Кириш зонасида кенглиги 2,5 m ва ундан ортиқ бўлган очиқ зиналарда қўшимча ажратувчи тутқичлар бўлиши лозим.

48. Ёнғинга қарши эшиклар ўзини ўзи ёпадиган мосламалар билан жиҳозланган ҳамда эшик тирқишлари мустаҳкам беркитиладиган бўлиши керак.

49. Биноларнинг кириш эшиклари олдида ёруғлик ўтказувчи шаффоф ва енгил конструкциялардан ишланган (иситилмайдиган), ёғингарчиликлардан ҳимоя қилувчи тамбур лойиҳаланиши лозим.
Тамбурнинг эни камида 1,6 m ва узунлиги камида 2,2 m бўлиши керак.
Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун тамбурнинг кириш жойи етарли ўлчамларга (ташқарида камида 1,4х2,0 m) эга бўлиши, кириш эшигини очишда ва манёвр қилишига имконият бўлиши лозим.

50. Кириш зонаси сигнализация ва ходимларни чақириш мосламалари билан жиҳозланиши керак.
Мазкур мосламаларнинг чақирув тугмалари кириш қисмидаги пандус ва зина олдига қулай бўлган жойга, ер сатҳидан 0,4 m дан 1,2 m баландликкача ўрнатиш лозим.

51. Кириш зоналаридаги қопламалар юзаси қаттиқ, ҳўл бўлмайдиган ва сирпанчиқ бўлмаслиги, бунда уларнинг кўндаланг нишаблиги 2 фоиз бўлиши лозим.

52. Пиёдалар йўлкасининг горизонтал қияликлари оралиғида ҳамда ҳаракатланиш йўлаклари бўйлаб зиналар мавжуд жойларда пандуслар ўрнатилиши керак.

53. Пандус ҳар бир маршининг кўтарилиш баландлиги 0,8 m дан ошмаслиги ҳамда кўндаланг нишаблиги 2 фоиз нисбатда бўлиши, шунингдек пандус бўйлама қиялиги қуйидагича бўлиши лозим:
1: 12,5 = 8 фоиз бўлганда, пандус узунлиги 10 m, кўтарилиш баландлиги 0,8 m (пандуснинг нишаблик бурчаги 4,6 даража);
1: 12 = 8 фоиз бўлганда, пандус узунлиги 6 m, кўтарилиш баландлиги 0,5 m (пандуснинг нишаблик бурчаги 4,8 даража);
1: 10 = 10 фоиз бўлганда, пандус узунлиги 2 m, кўтарилиш баландлиги 0,2 m (пандуснинг нишаблик бурчаги 5,7 даража).

54. Пандуслар стационар, винтли ҳамда ечиб олинадиган ва кўчма пандусларга бўлинади.
Стационар пандусни лойиҳалаштириш имкони бўлмаганда, винтли пандуслар ўрнатилишига йўл қўйилади.
Винтли пандуслар горизонтал майдончаларнинг ички радиуси 2 m дан кам бўлмаслиги керак.
Стационар ҳамда винтли пандус ўрнатиш имкони бўлмаган ҳолларда (мавжуд биноларда) ечиб олинадиган ва кўчма пандуслар ўрнатишга йўл қўйилади.

55. Нишабликлар, зиналар ва пандуслар олдидаги оқава сувлари, қор-ёмғир сувларини қабул қилиш мосламалари, сув оқизиш ариқчаларининг дренажли панжаралари, яшил ўсимликларни ҳимоя қилувчи панжарали тўсиқлар, коммуникацияларнинг люклари ва қопқоқларини пиёдалар йўллари юриш қисми чегарасидан ташқарига жойлаштириш лозим.

56. Пиёдалар йўлкаларини кесиб ўтувчи горизонтал панжараларни (пиёдалар йўлагига перпендикуляр ҳолатда йўналтирилганда) ўрнатишга йўл қўйилади.
Ушбу панжаралар тешикларининг диаметри 15 mm бўлиши лозим.
Назорат қудуқлари (люк) қопқоқларининг қовурғаси ва устки қисмидаги бошқа конструктив элементларнинг баландлиги 5 mm дан ошмаслиги керак.

57. Эшиклар, зиналар ва пандусларга чиқиш жойлари олдидан 0,6 m масофада огоҳлантирувчи тактил қопламалар билан қопланган ва контраст рангли юзага эга бўлиши зарур.

58. Эшик ўринларидаги бўсағалар (кесаки-остоналар) ва поллар баланд-паст бўлмаслиги, бўсағаларни ўрнатиш зарур бўлган ҳолларда уларнинг баландликлари 0,014 m дан ошмаслиги керак.

59. Бинолар ичидаги зиналар ва пандусларни мазкур ШНҚ ва ШНҚ 2.01.02-04 ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши зарур.
Зина маршининг кенглигини қуйидагича қабул қилиш лозим:
Ф1.1, Ф2.1, Ф2.2, Ф3.4, Ф4.1 синфларга мансуб биноларда ҳамда биринчи қаватдан ташқари бошқа барча қаватларида 200 кишидан ортиқ одамлар бўладиган биноларда эвакуацияга мўлжалланган зиналар учун — камида 1,35 m;
биринчи қаватдан ташқари бошқа барча қаватларида 600 кишидан ортиқ одамлар бўладиган биноларда — камида 1,6 m;
Ф1.3, Ф1.4, Ф5 синфлардаги бинолардан ташқари бошқа бинолар учун — камида 1,2 m;
Ф1.3 синфдаги бинолар учун — камида 1,05 m.

60. Марш кенглиги 2,5 m ва ундан ортиқ бўлган зиналар ажратувчи тутқичларга эга бўлиши керак.

61. Зина поғоналарининг кенглиги 0,3 m дан кам бўлмаслиги, зина поғоналарининг баландлиги эса 0,15 m дан баланд бўлмаслиги лозим.
Зиналарнинг кўндаланг нишаблиги 2 фоиз бўлиши лозим.
Зина поғоналари яхлит, текис, майда ғадир-будир қопламали бўлиши керак.
Зина поғоналарининг қирралари 5 cm радиусдан кўп бўлмаган яссиликда бўлиши ҳамда унинг деворга туташмаган четки тарафлари 0,15 — 0,20 m баландликдаги бортларга эга бўлиши лозим.

62. Баландлиги 0,45 m бўлган зиналар, пандуслар, қияликларда икки тарафдан тутқичли тўсиқлар ўрнатилиши керак.

63. Тутқичлар зинапоянинг ички тарафидан бутун узунлик бўйлаб яхлит бўлиши керак.

64. Ҳасса ёки оёқ сирпаниб кетишини олдини олиш учун пандус маршларининг четларида, шунингдек 0,45 m дан ортиқ баландлик қиялигида ва горизонтал юзанинг четларида 15 — 20 cm баландликдаги бортлар бўлиши керак.

65. Зина маршининг ташқи тарафи, тутқичларнинг юқори ёки ён тарафларининг юзасига қаватларнинг рельефли белгилари (Брайл алифбосида) жойлаштирилиши, бунда рақамлар 1,5х1,0 cm, рельефнинг баландлиги 0,2 cm дан кам бўлмаслиги керак.

5-боб. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришга қўйиладиган талаблар

1-§. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда эвакуация йўлларига қўйиладиган талаблар

66. Бино ва иншоотларнинг лойиҳавий ечимлари ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.04.09-21 ҳамда ушбу ШНҚ талабларига мувофиқ ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун хавфсизлик чораларини таъминлаши ва турар жой объектларини лойиҳалашда қўшимча равишда ШНҚ 2.08.01-24 талабларини ҳисобга олиш керак.

67. Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган бино ёки бино блоклари икки қаватдан баланд бўлмаслиги, оловбардошлиги даражаси II кам бўлмаслиги керак.

68. Ногиронлиги бўлган шахслар, ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларнинг хоналаридан бино қаватларининг эвакуация чиқиш жойига етиб бориш масофаси 50 m дан ошмаслиги лозим.

69. Ёнғин пайтида бинони тарк этишнинг имкони бўлмаганда, бинонинг ҳар бир қаватида ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар жон сақлаши мумкин бўлган ёнғин хавфсизлиги зоналари лойиҳаланиши керак.

70. Ёнғин хавфсизлиги зоналарини вертикал коммуникация яқинида жойлаштириш ёки уларни «Н1» турига мансуб тутун қопламайдиган зина катакларига, тўсиқ конструкцияли пандус хонасига чиқишни таъминлайдиган ягона узел сифатида лойиҳаланиши лозим.
Ёнғин хавфсизлиги зоналарнинг конструкциялари «КО» синфига (ёнғинга хавфли бўлмаган) мансуб бўлиши, пардозлаш ва қоплаш материалларига бўлган талаблар ШНҚ 2.01.02-04 мувофиқ бўлиши лозим.
Ёнғин хавфсизлиги зонасига кириладиган эшиклар, ёнғинга қарши ўз-ўзидан ёпиладиган ва зичлайдиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

71. Ёнғин хавфсизлиги зонаси бошқа хоналардан ва туташ йўлаклардан оловбардошлилик чегарасига эга бўлган ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши, тўсиқларнинг оловбардошликнинг чегараси қуйидагича бўлиши лозим:
деворлар — REI 90;
тўсиқлар — REI 60;
1-турдаги ёнғинга қарши эшиклар ва деразалар — EI 60.

72. Ёнғин хавфсизлиги зонаси таркибига лоджия ёки балконга туташ майдонча (кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаган) ҳам киритилишига йўл қўйилади.
Ёнғинга қарши зоналарнинг конструкциялари ёнғин хавфлилиги бўйича КО синфига (ёнғинга хавфли бўлмаган) мувофиқ бўлиши, пардозлов ва қопловчи материаллар эса ШНҚ 2.01.02-04 талабларига мувофиқ бўлиши керак.

73. Ёнғин хавфсизлиги зоналари тутун қопламайдиган бўлиши лозим.
Ёнғин содир бўлганда, эвакуация чиқиш йўлининг битта эшиги очиқ ҳолатида, ушбу жойда 20 Ра миқдорида ортиқча босим ҳосил бўлиши таъминланиши лозим.
Ёнғин хавфсизлиги зонаси бошқа хоналар ва қўшни йўлаклардан ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши, тўсиқларнинг оловбардошлик чегаралари мазкур ШНҚ талабларига мувофиқ бўлиши зарур.

74. Ёнғин хавфсизлиги зоналарига чиқиш жойларида мавжуд бўлган лифт шахталари ШНҚ 2.04.05-22 талабларига мувофиқ ҳаво босими билан таъминланган бўлиши керак.

75. Ёнғин хавфсизлиги зона майдони, қаватда қолган барча ногиронлиги бўлган шахсни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир қутқарилувчи шахсга тўғри келадиган солиштирма майдондан келиб чиқиб қуйидагича ҳисобланиши лозим:
ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун — 2,40 m2/киши;
кузатувчи ҳамроҳлигида ҳаракатланувчи ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун — 2,65 m2/киши;
мустақил ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун — 0,75 m2/киши;
кузатувчи ҳамроҳлигида ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун — 1,0 m2/киши.

76. Ёнғин хавфсизлиги зонаси одамларни эвакуация қилиш учун зарур бўлган мосламаларни (ёнғин хавфсизлиги зонасидаги ҳар 10 та киши учун 2 та эвакуация ўриндиқли аравачаси ва эвакуация замбилини) ўрнатиш учун етарли жойга эга бўлиши лозим.

77. Тиббий-ижтимоий муассасалардаги девор ва шифтлар ЁНМ гуруҳига кирувчи пардозлов ва қопловчи материаллардан бўлиши, бунда Ё1 (кучсиз ёнувчан) материалларини ҳам қўллашга йўл қўйилади.

78. Суриладиган тўсиқлар икки тарафидан ЁНМ гуруҳига оид материаллар билан ҳимояланган бўлиши керак.

79. Полларни ёнувчан, юқори туташ қобилиятига эга бўлган ва ёнганда заҳарли моддалар чиқарувчи қопламалар билан қоплашга йўл қўйилмайди.

80. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ташриф буюриши учун мўлжалланган хоналар ва уларнинг ҳаракатланиш йўлакларига жойлаштириладиган ёнғинга қарши автоматика ва ёнғин сигнализациясининг техник воситалари кўриш орқали (визуал) қабул қилинадиган, товушли ва тактилли маълумот етказишни таъминлаши лозим.

81. Бино ёки иншоотларнинг ички йўлакларида кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг навигациясини таъминлаш мақсадида овозли мўлжал олиш қурилмалари, тактил йўл қопламалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

82. Ёнғин содир бўлганда одамларни эвакуация қилиш тўғрисида хабар бериш ва бошқариш ҳамда фавқулодда вазиятлар тўғрисида огоҳлантириш тизимига уланган, ҳаракат йўналишини кўрсатувчи ёруғлик сигналлари ва эвакуация хавфсизлиги белгиларини ҳаёт фаолияти чекланган аҳоли гуруҳлари ташриф буюрадиган жамоат бинолари ва иншоотларининг хоналарида, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари мавжуд бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ўрнатиш зарур.

83. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларнинг фақат бир ўзи бўлиши мумкин бўлган биноларнинг турли функционал вазифаларга мўлжалланган хоналар (ҳожатхона, ювиниш хоналари ва лифт) ҳамда ёнғин хавфсизлиги зоналари учун мослаштирилган лифт холлари ва ёнғин хавфсизлиги зоналари икки томонлама тутқичлар билан жиҳозланиши керак.

84. Бино ва иншоотларнинг қаватларидаги эвакуация чиқиш жойларининг сони ва зиналарнинг тури ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.08.01-24 ва ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ қабул қилиниши лозим.

85. Томоша ва спорт залларида ҳамда кўнгилочар комплексларда ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун ажратиладиган ўринлар бевосита эвакуация чиқишига олиб борувчи йўлакларга яқин жойлаштирилиши керак.
Ногиронлиги бўлган шахслар ўрнини жойлаштиришда эвакуация пайтида бошқа томошабинларнинг эвакуация қилиш йўллари билан тўқнашмаслигини таъминлаш лозим.

86. Томоша, спорт ва кўнгилочар залларидаги ногиронлиги бўлган шахслар ўрнидан эвакуация чиқишигача масофа 50 m дан ошмаслиги, бунда йўлакнинг кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак.

87. Эвакуация йўлларининг кенглиги қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим:
15 кишигача бўлган хонанинг эшиклари — (тўлиқ очилгандаги кенглик) 0,9 m дан;
35 кишигача бўлган ўқув хоналари эшиклари — 1,2 m дан;
тирқиш ва эшиклар, хоналардан ўтиш жойи — 1,5 m дан;
жамоат бинолари йўлаклари — 1,5 m дан;
лоджия ёки балкон орқали ўтадиган йўллар — 1,5 m дан.

88. Юқори қаватлардан эвакуация йўли бўлиб хизмат қиладиган зиналар ва пандуслар ташқарига чиқиш эшиклари билан бевосита боғланган бўлиши керак.
Зиналар ва пандусларнинг параметрлари ва нишабликлари ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.08.01-24 ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

89. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларни очиқ металл зиналар орқали эвакуация қилишга йўл қўйилмайди.

90. Эвакуация йўллари конструкциялари ёнғин хавфсизлигининг КО синфига оид бўлиши керак.
Уларнинг оловбардошлик чегараси ва пардозлов ва қопловчи материалларга бўлган талаблар ШНҚ 2.01.02-04 талабларига мувофиқ бўлиши керак.

2-§. Жамоат биноларидаги хизмат кўрсатиш жойларига қўйиладиган талаблар

91. Жамоат биноларининг ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш махсус зоналари мазкур бинолар умумий сиғимининг 5 фоизи ёки ташриф буюрувчилар умумий сонининг 5 фоизи миқдорида олиниши лозим.

92. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар бино ва иншоотларда қулай ҳаракатланиши учун ушбу бино ва иншоотларнинг ҳар бир қаватида маълумотлар зонаси бўлиши, шунингдек 2-3 кишилик дам олиш зонаси ҳамда бир ёки икки ўриндиқли аравача туриши учун махсус жой ажратилиши зарур.
Жамоат биноларининг ички йўлаклари оралиғидаги дам олиш зоналарини лойиҳалаштириш мазкур ШНҚнинг 13-иловасига мувофиқ амалга оширилишига йўл қўйилади.

93. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг аудиториялар, ўқув хоналари, томошабинлар зали, кутубхоналар, ошхона ва ресторанлар, кафе залларидаги ўринлари тез ва қулай эвакуация қилишни ҳисобга олиб жойлаштирилиши ҳамда бу орқали камида иккита эвакуация чиқиш йўлларига етиб бориши таъминланиши лозим.

94. Сиғими кўпи билан 35 кишига мўлжалланган ўқув хоналарида ва кутубхона залларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўринлари чиқиш жойига яқин бўлган биринчи қаторда жойлаштирилиши керак.
Сиғими 50 ва ундан ортиқ кишига мўлжалланган аудиториялар ва томоша залларида ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун ўринлар залдан иккита чиқиш жойига яқинроқ бўлиши лозим.

95. Сиғими 800 ва ундан ортиқ кишига мўлжалланган ўриндиқли залларда ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар тарқоқ ҳолда залнинг ҳар бир эвакуация чиқиш жойи яқинида уч нафардан ортиқ жойлаштирилмаслиги керак.
Ҳар бир аудитория ёки ўқув хонасида ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун ўринлар миқдори 3 тадан кам бўлмаслиги зарур.

96. Саҳна олдида, шунингдек залнинг охиридаги эвакуация чиқиш жойларида ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларни тўсиқсиз эвакуация қилиш учун кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаган эркин ўтиш зоналари ёки майдончалари лойиҳаланиши керак.
Аудиториялар, амфитеатрлар ва томоша залларида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўринлар ёки зоналарда ҳимоя тўсиқлари ўрнатилиши лозим.

97. Сиғими 50 кишидан ортиқ бўлган, қўзғалмас ўриндиқлар билан жиҳозланган аудиториялар, маъруза ва томоша залларида эшитишда нуқсони бўлган шахслар учун ўриндиқлар (умумий сиғимнинг 4 фоизи) товуш манбаидан 10 m дан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши ҳамда индивидуал эшитиш тизимлари (воситалари) билан жиҳозланиши керак.
Ушбу ўринлар эстрада, саҳна, «имо-ишора» тилига ўгирувчи сурдотаржимонларга кўриниб турадиган зонада жойлаштирилиши керак.

98. Музей ва кўргазма залларида ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар экспозициялар бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилиши лозим.
Асосий йўлнинг кенглиги 2,0 m дан кам бўлмаслиги, ташриф буюрувчиларнинг оқими кўп бўлган залларда эса 2,4 m дан кам бўлмаслиги керак.
Эвакуация чиқиш жойларининг яқинида ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар дам олиши учун махсус зоналарни лойиҳаланиши, бунда махсус зоналарнинг майдони 1,5х1,5 m дан кам бўлмаслиги зарур.

99. Банклар, меҳмонхоналар, чипталар сотувчи ва хизматлар тўловини амалга оширувчи кассалар, маъмурий биноларнинг кириш қисмидаги пештахталар, савдо-маиший корхоналардаги тўсиқлар, пештахталар, столлар ва бошқа хизмат кўрсатувчи бинолардаги жиҳозлар баландлиги ўриндиқли аравачада ташриф буюрувчиларга мослаштирилган ҳолда пол сатҳидан 0,8 m дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

100. Хоналардаги жиҳозлар пол сатҳидан 1,2 m дан баланд ва 0,4 m дан паст бўлмаслиги, ташриф буюрувчи ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг визуал майдонини чекламаган ҳолда, ён томонидаги жиҳозлар жойлашган майдон пол сатҳидан 1,4 m дан баланд ва 0,3 m дан паст бўлмаслиги керак.

101. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг антропометрик параметрлари мазкур ШНҚнинг 14-иловасига мувофиқ белгиланиши лозим.

102. Спорт иншоотлари, спорт ва тренажёр заллари ҳамда бассейнларни лойиҳалаштиришда ногиронлиги бўлган ҳамда ҳаёт фаолияти чекланган шахслар жисмоний имкониятларини ҳисобга олган ҳолда машғулотлар ўташ учун технологик жиҳозлар билан таъминланиши керак.

103. Бассейнларни лойиҳалаштиришда мазкур ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.08.10-24 талаблари ҳисобга олиниши зарур.

104. Спорт заллари ва бошқа спорт иншоотларининг кийим алмаштириш хоналарида қуйидагилар бўлиши лозим:
қўлтиқтаёқ ёки протезлар учун токчаларининг баландлиги 1,2 m дан ошмайдиган кийим-кечакка мўлжалланган шахсий шкафлар;
кенглиги камида 0,7 m, узунлиги 3 m ва баландлиги 0,5 m бўлган ечиниш шкафи олдида ўриндиқлар;
ўлчамлари камида 1,8х1,8 m бўлган кийим алмаштириш хоналари;
ўлчамлари 1,5х1,5 m бўлган ўриндиқли аравачаларни вақтинча сақлаш жойлари.

105. Спорт иншоотлари, спорт ва тренажёр заллари ҳамда бассейнлардаги кабиналар ва очиқ кийим алмаштириш жойларига (ўриндиқларга) қулай етиб боришни таъминлаш мақсадида кенглиги камида 1,6 m бўлган ўтиш жойлари лойиҳаланиши лозим.

106. Бир сменада шуғулланувчи иккита ногиронлиги бўлган шахслар учун камида битта кабина ҳисобида берилиши керак.

107. Ҳаракатланиш йўлларида қалинлиги 13 mm дан ортиқ бўлган тукли гиламларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди.

108. Ҳаракатланиш йўлларидаги гилам қопламалари, чоклари ва турли хил қопламалар билан уланган жойлари мустаҳкам, тирқишсиз бўлиши лозим.

109. Ўқув хоналаридаги кўргазма доскаси ва ўқув столларининг олдинги қатори орасидаги масофа 1,8 m дан кам бўлмаслиги керак.
Кўргазма столи мавжуд лаборатория хоналари ва катта аудиторияларда кўргазма доскаси ва ўқув столларининг олдинги қатори орасидаги масофа 2,5 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Ходимлар учун мўлжалланган, жиҳозлар мавжуд бўлган хоналарнинг ўтиш жойлари кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаслиги зарур.

110. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил равишда 90 — 180° га бурила олиши учун майдоннинг диаметри 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
Столлар, пештахталар ва бошқа хизмат кўрсатиш жойлари, деворга ўрнатиладиган жиҳозлар ва қурилмалар яқинидаги бўш жойнинг ўлчамлари камида 0,9х1,2 m бўлиши бунда мазкур бўш жой ўлчамлари ушбу ШНҚнинг 15 ва 16-иловаларидаги намунага мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.

111. Эшик итарилиб очилганда, аравачани эркин бошқариш учун жойнинг эни камида 1,2 m, эшик тортиб очилганда эса 1,5 m дан кам бўлмаслиги, бунда аравачани эркин бошқариш учун жойнинг узунлиги камида 1,5 m бўлиши лозим.
Эшиклар олдидаги ҳаракатланиш майдони параметрлари мазкур ШНҚнинг 17 ва 18-иловаларига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.

112. Эшикларнинг шаффоф табақалари юзасида, ҳаракатланиш йўли сатҳидан 1,2 m дан паст ва 1,5 m дан баланд бўлмаган қисмида бўйи 10 cm дан, кенглиги 20 cm дан кичик бўлмаган контраст рангли белги бўлиши лозим.

113. Қурилиш объектларининг лойиҳа ечимларида ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳитни таъминлаш мақсадида, ташқи эшикларнинг юзаси шаффоф, зарбга чидамли материалдан бўлиши керак.
Эшик юзасининг пастки қисми полдан 0,3 m баландликкача зарбга чидамли қоплама билан ҳимояланиши лозим.
Умумий овқатланиш корхоналари залларида ногиронлиги бўлган шахслар учун ўринлар чиқиш жойига яқин қилиб жойлаштирилиши керак.

3-§. Турар жой объектларининг хоналарига қўйиладиган талаблар

114. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун турар жой объектларини лойиҳалаш ШНҚ 2.08.01-24 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Турар жой объектларини лойиҳалаштиришда ногиронлиги бўлган шахсларнинг турар жойидан эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа 50 m дан ошмаслиги ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг хоналарга қулай етиб боришини таъминлаган ҳолда яшаш хоналари биринчи қаватда жойлаштирилиши керак.

115. Турар жой объектларини лойиҳалаштиришда ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган яшаш хоналарида, бинонинг кириш қисмида, эвакуация йўлларида, санитар-гигиеник хоналарда маълумот сигнализацияларининг турли (товушли ёки чироқли) мосламаларини ўрнатилиши ҳисобга олиниши лозим.
Меҳмонхоналар ўринларнинг умумий сонидан 5 — 8 фоизи ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларни жойлаштириш учун мўлжалланиши лозим.

116. Бир нафар ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кузатувчиси учун мослаштирилган меҳмонхона хоналарининг чизмаси мазкур ШНҚнинг 19-иловасида келтирилган.

117. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар яшаши учун турар жой майдони 23 m2 дан кам бўлмаслиги керак.
Ўриндиқли аравача қулай кириши ва уни жойлаш (сақлаш) учун турар жойнинг кириш қисми кенглиги 1,6 m дан кам бўлмаслиги, кириш қисмининг майдончаси эса 4 m2 дан кам бўлмаслиги керак.

118. Ногиронлиги бўлган шахснинг ётоқхонаси қошидаги санузел ўлчамлари камида 2,2х2,2 m қилиб лойиҳаланиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахс учун мўлжалланган жиҳозлар ўрнатилиши лозим.
Санузелга кириш ётоқхона ва ички йўлакдан (ёки даҳлиздан) бўлиши керак.

4-§. Меҳнат қилиш жойларига қўйиладиган талаблар

119. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар иш фаолиятини олиб борадиган хонанинг майдони камида 12 m2 бўлиши керак.

120. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар, шунингдек ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши учун жиҳозлар технологик топшириқда белгиланиши лозим.

121. Ногиронлиги бўлган ҳамда ҳаёт фаолияти чекланган шахсларнинг иш жойидан ҳожатхона, ювиниш хонаси, душ хонаси, ичимлик суви билан таъминлаш мосламалари ва қисқа муддатли дам олиш хоналаригача бўлган масофа 50 m дан ошмаслиги керак.
Қўл ювиш мосламалари бевосита ишлаб чиқариш хоналарида жойлаштирилиши зарур.

122. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларга санитар-маиший хизмат кўрсатиш мазкур ШНҚ, шунингдек ШНҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.08.04-22 ҳамда ШНҚ 2.09.02-23 нинг талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.

123. Дам олиш жойлари ва ошхона залларига ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ҳаёт фаолияти чекланган шахсларнинг етиб боришида қийинчиликлар мавжуд бўлганда, уларнинг иш жойлари яқинида ҳар бири учун 2,5 m2 (умумий майдони 14 m2 дан кам бўлмаган) дам олиш ва овқатланиш хонаси лойиҳаланиши керак.

5-§. Лифтлар ва кўтариш мосламаларига қўйиладиган талаблар

124. Бино ва иншоотлардаги лифтлар қурилмаси ШНҚ 2.08.01-24, ШНҚ 2.08.02-23 ҳамда мазкур ШНҚ да белгиланган лифт холларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

125. Юқори қават полининг сатҳи ер сатҳидан 13 m ва ундан кўп бўлган турар жой объектларида лифт қурилмаларини ўрнатиш лозим.
Лойиҳа топшириғига мувофиқ икки қаватли турар жой объектларига кўтариш мосламалари ўрнатилиши лозим.

126. Турар жой объектларида ўрнатилган лифтлар ГОСТ 5746-2015, ГОСТ 33984.1-2023 ҳамда ГОСТ 28911-2021 да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.

127. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иккинчи ва ундан юқори қаватларда жойлашган зал ҳамда ташриф хоналарига, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган иш жойларига етиб олишларини таъминлаш учун лифтлар ёки кўтариш мосламалари ўрнатилиши керак.

128. Лифт ёки кўтариш мосламаларидан ногиронлиги бўлган шахслар жойлашган хоналаргача бўлган масофа 50 m дан ошмаслиги керак.

129. Бинода лифт ўрнатиш имкони бўлмаган ҳолларда кўтариш мосламалари лойиҳаланишига йўл қўйилади.
Кўтариш мосламаларидан тушиш ва уларга чиқиш жойи ногиронлиги бўлган шахслар ташриф буюрадиган ва улар яшайдиган хоналар жойлашган қаватлар билан бир сатҳда бўлиши лозим.

130. Лифт кабиналари ўлчамлари ўриндиқли аравачадан фойдаланувчи ҳамда протез-ортопедия мосламалари, тифлотехника воситаларидан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши ва ҳаракатланиши учун қулай шароитга эга бўлиши лозим.

131. Бино ва иншоотларда лифтларни лойиҳалаштиришда Лифтларни ўрнатиш ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

132. Лифт олдидаги майдончанинг эни беморларни тез ёрдам замбилларида ташишга имкон бериши, бунда уларнинг эни камида қуйидагича лойиҳаланиши лозим:
400 kg ли юк кўтарувчи лифт учун — 1,5 m;
630 kg ли лифт учун — 1,6 m;
1000 kg ли лифт учун — 2,1 m.

133. Лифтларнинг кириш йўлаги кўрсатмали тактил қопламага эга бўлиши лозим.
Ҳар бир лифт қурилмаси ичкари ва ташқари томонидан визуал-товуш сигналлари комбинацияларига эга бўлиши ва лифтнинг ҳаракат йўналишини билиш учун ташқи тарафдан лифт эшигининг ёнида визуал сигнал қурилмалари бўлиши керак.

134. Лифтнинг ички ва ташқи тарафида мавжуд ўрнатилган тугмачалардаги белгилар босма ва Брайл алифбосида ёзилган бўлиши, шунингдек Брайл алифбоси белгилари босма белгиларни мазмунан такрорлаши керак.

135. Лифт эшикларининг автоматик ёпилишида кутиш вақти камида 6 s бўлиши лозим.
Эшикларнинг автоматик тартибда ёпилиш вақтини қисқартириш имкониятини таъминлаш учун лифт кабинасида кабина эшикларини ёпиш тугмаси ўрнатилиши лозим.

136. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ёки бошқа ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланувчиларнинг лифт кабинасида бурилиш ҳамда айланишларига тўсиқсиз муҳитни таъминлаш учун лифтнинг пол сатҳидан 0,8 m дан кам бўлган баландликда қурилмаларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

137. Кексалар ва ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган биноларда юк кўтариш қобилияти 630 kg бўлган лифтларни лойиҳаланиши лозим.

6-§. Санитария-гигиена хоналарига қўйиладиган талаблар

138. Жамоат ҳожатхоналарини лойиҳалаштиришда, уларнинг жойлашуви ҳамда оралиқ радиусларини лойиҳалаш мазкур ШНҚ, СанҚваМ 0368-19 ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 да белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Жамоат ҳожатхоналарини таълим ташкилотларида, соғлиқни сақлаш муассасаларида жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

139. Жамоат ҳожатхоналарида алоҳида 1 дона санитар-гигиеник узел ногиронлиги бўлган шахслар, ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозланган кабиналар (бинонинг ҳар бир қавати учун камида 1 дона махсус кабина) лойиҳаланиши керак.

140. Жамоат ҳожатхоналари ҳамда жамоат биноларининг санитария-гигиена хоналарида ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун махсус жиҳозланган кабиналар ва санитар мосламалар билан таъминланиши лозим.
Унга кўра, 1 дона махсус унитаз, 0,4 m дан ортиқ бўлмаган баландликда ҳар икки томонида вертикал таянч тутқичларга эга бўлган 1 дона махсус писсуар, баландлиги полдан 0,8 m, пастки қисмининг баландлиги эса 0,6 m баландликда бўлган (ногиронлиги бўлган шахснинг тиззалари жойлашишига имкон берадиган) 1 дона махсус бет-қўл ювиш анжомлари (умывальник) билан жиҳозланган бўлиши керак.

141. Бет-қўл ювиш анжомларининг икки ёнида горизонтал тутқичлар бўлиши ҳамда уларда Брайл алифбосида ёзилган маълумотлар киритилиши лозим.
Сув кранларида ҳам Брайл алифбосига кўра иссиқ ҳамда совуқ сув ўртасидаги фарқ ҳақида ахборот берувчи маълумотлар бўлиши, шунингдек мазкур хона товушли сигнал берувчи мосламалар, таҳорат учун душ смесители, қўшимча тутқичлар, тактил пол қопламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

142. Санитар-гигиеник узелларда тошойналар бет-қўл ювиш анжомларининг юқори қисмига, полдан 0,9 m баландликда жойлаштирилиши зарур.
Тошойнанинг юқори қисми 15 даража қияликда жойлаштирилиши керак.

143. Лойиҳалаштириш топшириғига кўра, санитар-гигиеник узеллар таркибига ҳожатхоналардан ташқари душ қабул қилиш кабинкалари, кийим алмаштириш, она ва бола хоналарини киритилишига йўл қўйилади.

144. Умум овқатланиш корхоналари, савдо марказлари ва кўнгил очар марказларнинг ҳар бир қаватида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ҳожатхоналар бўлиши лозим.
Бозорлар периметри бўйлаб жамоат ҳожатхоналари жойлашувининг оралиқ радиуси 200 m бўлиши лозим.

145. Оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига уланмаган, септикали (ўра), биоҳожатхоналар бино иншоотларнинг деразаларидан, болалар ўйнайдиган ва аҳоли дам оладиган майдонлардан камида 20 m оралиқдаги масофада лойиҳаланиши керак.

146. Ногиронлиги бўлган ҳамда ҳаёт фаолияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган ҳожатхона кабиналари ҳамда душ қабул қилиш хоналари эшигига махсус белгилар ўрнатилган бўлиши лозим.

147. Кабиналарга кириш эшигининг тўлиқ очилгандаги кенглиги камида 0,9 m бўлиб, кабина олдида ўриндиқли аравача бурилиши учун диаметри камида 1,5 m бўлган бўш жой бўлиши ҳамда пол қопламаси тактил бўлиши лозим.

148. Ҳожатхоналарнинг девори, шифти ва поллари сув, газ ва товуш ўтказмайдиган бўлиши керак.

149. Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган эркак ва аёллар учун махсус санитар-гигиеник хоналар ёнма-ён жойлашишига йўл қўйилмайди.

150. Ногиронлиги бўлган ҳамда ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларнинг эвакуация йўлига тўсиқларсиз чиқишини таъминлаш мақсадида ҳожатхона ёки кабина эшигининг тўлиқ очилгандаги кенглиги камида 0,9 m бўлиши ва ташқарига очилиши лозим.
Эшикларнинг маятник тизимли (икки томонлама очилиб ёпишга мўлжалланган) бўлишига йўл қўйилади.

151. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳожатхона кабинасининг ички ўлчами қуйидагича бўлиши керак:
камида 1,65х1,8 m (раковинасиз);
камида 1,65х2,2 m (раковинали).
Ҳожатхона кабинасида унитаз билан ёнма-ён ўриндиқли аравача учун алоҳида жой, металл штангалар, осма трапециялар, горизонтал ва вертикал таянч тутқичлар ҳамда махсус товуш мосламаси бўлиши лозим.
Қўлтиқтаёқлар ёки шу каби мосламалар ёрдамида ҳаракат қилаётган ҳаёт фаолияти чекланган шахслар учун деворга тутқичлар ўрнатилган бўлиши зарур.

152. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кўришда нуқсони бўлган шахслар фаолият юритадиган биноларда ҳожатхона кабиналари ҳар бир қаватда бўлиши ҳамда иш жойидан 50 m дан ошмаган масофада жойлаштирилиши керак.

153. Жамоат ҳожатхоналарининг эшикларидаги маълумот тахтачалари кундуз ва кечқурунги вақтда ҳам билиниб турадиган ёрқин бўлиши керак.

154. Жамоат ҳожатхоналарида полни сиртини сирпанчиқ бўлмаган плиталар ёки мармар увоғи билан қоплашга йўл қўйилади.

155. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун ҳожатхоналарда қўнғироқ тугмаларини ўрнатилиши, мазкур тугмадан унитазда ўтирган ёки эшик олдида турган ҳолда фойдаланиш имконияти бўлиши, бунда электр қўнғироқ навбатчи хонага уланган бўлиши лозим.

156. Душ хоналарини лойиҳалаштиришда алоҳида 1 дона кабина ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланишлари учун ҳисобга олиниши, бунда кабина олдида ўриндиқли аравача кириши ва бурилиши учун диаметри 1,5 m бўлган майдон лойиҳаланиши керак.
Душ кабинасига бевосита ечиниб кийиниш хонасидан кириш имконияти лойиҳаланиши, бунда эшик ташқарига ечиниб кийиниш хонаси тарафига очилиши лозим.

157. Санитария-гигиена хоналарини лойиҳалаштиришда ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланадиган кабиналарнинг геометрик кўрсаткичлари камида қуйидагича бўлиши лозим:
ёпиқ душ кабиналари, ечиниш кабиналари учун — 1,8х1,8 m;
ўзаро очиқ ўтиш жойли душ кабиналари учун — 1,2х0,9 m;
ҳожатхона кабиналари учун — 1,65х1,8 m;
аёлларнинг шахсий гигиена хонаси учун — 1,8х2,6 m;
ечиниб кийиниш хонасидаги ечиниш жойи учун (ўриндиқ) — 0,6х1,5 m.
Кабиналар қаторлари орасидаги масофа 1,8 m бўлиши керак.

158. Душ хонаси билан бирлаштирилган санитария бўлинмасининг ўлчамлари камида 2,2х2,2 m бўлиши керак.
Санитария бўлинмасида ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга қулайлик яратиш учун махсус жиҳозлар (тутқичлар, металл штангалар, букланадиган ўриндиқлар) ўрнатилиши лозим.
Ечиниб кийиниш хоналарининг майдони камида 12 m² бўлиши керак.

159. Полдан 1,2 m дан ортиқ бўлмаган баландликдаги жавонли индивидуал шкафлар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай жойлашган бўлиши ва шкаф олдида ўриндиқли аравача бемалол ҳаракатланиши учун 1,5х1,5m ўлчамдаги ҳудуд лойиҳаланиши керак.
Шкафлар ўлчамлари камида 0,4х0,5 m бўлиши керак.
Очиқ ҳолда сақланадиган кийимлар учун илмоқларнинг баландлиги пол сатҳидан 1,2 m юқорида бўлиши керак.

160. Санитария-гигиена хоналари орасидаги ўтиш жойи масофаси камида қуйидагича бўлиши лозим:
ҳожатхоналар билан очиқ ёки ёпиқ душхона кабиналари оралиғи — 1,8 m;
писсуар ва раковина оралиғи — 2,4 m;
ўриндиқли ечиниб кийиниш хоналари шкафлари оралиғи — 1,8 m.

6-боб. Тиббий-ижтимоий муассасалар биноларига қўйиладиган талаблар

161. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) ҳудудлари ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, лойиҳалаштириш топшириғига кўра қуйидаги зоналарга ажратилган ҳолда лойиҳаланишига йўл қўйилади:
маълумот тахтачалари жойлаштирилган, кўкаламзорлаштирилган кириш зонаси;
дам олиш ва сайр қилиш зонаси (ёритиш ва ободонлаштириш элементлари билан);
жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари жойлашган рекреация зонаси;
боғ-томорқа зонаси (ҳаваскорлик машғулотлари ва меҳнат терапияси учун);
хўжалик ва техник иншоотлар, ташқи ҳожатхоналар ва чиқинди контейнерлари жойлашган хўжалик зонаси.

162. Тиббий-ижтимоий муассаса биноларига ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда қўйилган талаблар мазкур ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.08.01-24 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.

163. Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг периметри бўйлаб тўсиқ-деворлар бўлиши, деворлардан 5 m узоқликда, участканинг турли тарафидан ёнғин-қутқарув автомобилларининг кириши учун қаттиқ қопламали йўллар лойиҳаланиши лозим.

164. Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг ҳудудларида ҳаракатланиш йўллари параметрлари, жумладан пиёдалар йўлкалари, зиналар ва пандуслар мазкур ШНҚ талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.

165. Тиббий-ижтимоий муассасаларининг транспорт магистраллари, экологик зарарли ишлаб чиқариш корхоналари, электромагнит нурланиш нуқталари, аэропорт жойлашув радиуси ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши зарур.
Тиббий-ижтимоий муассасалар шаҳар атрофи ҳамда қишлоқ жойларида жойлашуви лойиҳалашда, ёнғин-қутқарув деполаригача бўлган масофа умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб 3 km дан узоқ бўлмаслиги лозим.

166. Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг турар жой ва ёрдамчи хоналари ШНҚ 2.08.01-24 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.

167. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларга хизмат кўрсатувчи тиббий-ижтимоий муассасалар ер участкалари учун майдонлар мазкур ШНҚнинг 20-иловасига мувофиқ белгиланишига йўл қўйилади.

168. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларни жойлаштириш учун махсус кўп квартирали уйлар ҳамда интернат уйлар икки қаватдан баланд қилиб лойиҳаланишига йўл қўйилмайди.
Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган интернат уйларда хизмат кўрсатиш ходимларини чақириш учун сигнализация тизими бўлиши керак.

169. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат бинолари киши сиғими 50 дан 350 ўрингача (ижтимоий, иқтисодий ва технологик асосларни ҳисобга олган ҳолда) белгиланиши керак.

170. «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида қуйидаги хоналар лойиҳаланиши керак:
истиқомат қилиш учун (доимий назорат ва парваришга муҳтож бўлмаган шахслар учун, доимий парвариш ва тиббий назоратга муҳтож шахслар учун, доимий парвариш ва тиббий назорат остида ётоқда ётган шахслар учун);
тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш, даволаш ва тиклаш, реабилитация ва соғломлаштириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш мақсадлари учун.

171. Яшаш хоналари, санитария-гигиена хоналари, маиший хоналар ва бошқа ёрдамчи хоналарни ўз ичига олган турар жой гуруҳларининг таркиби ва майдонлари мазкур ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.08.01-24 талабларига мувофиқ белгиланиши керак.

172. Турли мақсадларга мўлжалланган жамоат хоналарининг (тиббиёт, маданий-маиший, маъмурий) майдони, 50 — 300 ўринли интернат уйларининг таркиби ШНҚ 2.08.01-24 да келтирилган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши керак.
Маданий-маиший хизмат кўрсатиш ва меҳнат фаолиятини ўз ичига олган ҳаёт фаолияти зоналарида мазкур ШНҚ талабларига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.

173. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларни статционар даволаш хоналари, тиббий-ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш хоналари, озиқ-овқат блокларига эга ошхоналар биринчи қаватда жойлаштирилиши керак.
Ошхона блокларини асосий бинодан алоҳида жойлаштирилишига йўл қўйилиши, бунда уларга ёпиқ (иситиладиган) ўтиш жойларини қуриш лойиҳа топшириғида белгиланиши лозим.

174. Реабилитация марказлари таркибида турар жой хоналари, даволаш-соғломлаштириш хоналари, ижтимоий-психологик ва касбий-меҳнат реабилитацияси хоналарни ўз ичига олиши керак.
Реабилитация маркази хоналари, кундузги ташриф учун яшаш, маданий-маиший, даволаш-соғломлаштириш хоналарини лойиҳалаштириш мазкур ШНҚ, ШНҚ 2.08.01-24 ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

175. Реабилитация маркази физиотерапия, даволаш физкультураси, сув ва балчиқли даволаш бўлимлари бўлган санаторий-курорт муассасаси сифатида шакллантирилганда лойиҳалаштириш ШНҚ 2.08.03-21 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

176. Реабилитация марказларидаги ҳаммом-сауналар, спорт заллари ва сузиш бассейнлари ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кўзи ожизлар учун махсус жиҳозлар ҳамда мосламалар (тушириш ва кўтариш мосламалари) бўлиши керак.

177. Сузиш ҳавзаси периметри бўйлаб ёпиқ бассейнлар учун камида 2 m, очиқ бассейнлар учун камида 2,4 m кенглигида айланма йўлкалар лойиҳаланиши керак.
Старт тумбочкалари томонидан йўлканинг кенглиги камида 3,6 m бўлиши керак. Соғломлаштириш машғулотлари учун бассейннинг чуқурлиги саёз қисмида 0,6 — 0,8 m дан, чуқур қисмида 1,4 — 1,6 m гача ўзгарувчан бўлиши лозим.

178. Сузиш ҳавзасининг деворлари бўйлаб сув сатҳидан 0,1 m баландликда ва сув сатҳидан 0,3 m чуқурликда тутқичлар ўрнатилиши керак.
Бассейн залининг ички деворлари бўйлаб катталар учун 0,9 m баландликда, ногиронлиги бўлган болалар учун эса 0,6 m баландликда тутқичлар лойиҳаланиши лозим.
Очиқ бассейнлар сузиш ҳавзалари бўйлаб айланма йўлка полидан 0,4 — 0,6 m баландликда бортларга эга бўлиши керак.

7-боб. Автовокзаллар, жамоат транспорт бекатлари, автотураргоҳлар, аэровокзаллар, темир йўл вокзалларига қўйиладиган талаблар

1-§. Автовокзал, аэровокзал ва темир йўл вокзалларига қўйиладиган талаблар

179. Аэровокзал, автовокзал ҳамда темир йўл вокзали биносини (кейинги ўринда вокзаллар деб юритилади) лойиҳалашда қуйидаги талаблар ҳисобга олиниши лозим:
мақсадли ташриф буюриладиган жойларга тўсиқсиз ҳаракатланишни таъминлаш;
ҳаракатланиш йўлларининг хавфсизлигини (эвакуация йўлакларини) таъминлаш;
ҳудуд бўйлаб ҳаракатланишда йўналишни тўғри танлаш мақсадида белгиланган ускуналардан тўғри фойдаланиш (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш)ни ташкил қилиш.

180. Вокзаллар биносига кириш қисми тўсиқсиз, қулай ва зинапояларсиз бўлиши, зинапоялар мавжуд бўлган жойларда пандус, кўтариш мосламалари ёки лифтлар ўрнатилиши керак.

181. Бир бинодан бошқа бинога ўтиш йўлакларининг кенглиги камида 3,0 m бўлиши лозим.
Ҳаракатланиш йўлаклари бўйлаб контраст рангдаги йўналтирувчи ҳамда огоҳлантирувчи тактил қопламалар ётқизилиши керак.
Пол қопламалари сирпанчиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

182. Вокзаллар ҳудуди бўйлаб товушли ҳамда визуал маълумот берувчи ҳамда огоҳлантирувчи сигнализация мосламалари бўлиши ҳамда алоқа ва ёрдам тугмалари ўрнатилиши лозим.

183. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар ҳаракатланишини осонлаштириш учун вокзаллар йўлаклари бўйлаб траволаторлар, шунингдек зиналарга қўшимча равишда эскалаторлар ўрнатилиши лозим.
Эвакуация йўллари мазкур ШНҚ талаблари асосида лойиҳаланиши керак.

184. Вокзаллар биносининг кириш қисмида зарур ҳолларда фойдаланиш учун икки дона болалар аравачаси, икки дона ногиронлиги бўлган шахслар учун ўриндиқли аравача, икки жуфт қўлтиқ таёқлар сақланадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаси лойиҳаланиши лозим.
Вокзаллар ҳудуди бўйлаб ичимлик сув фонтанчалари бўлиши керак.

185. Касса хизмати, столлар, эшиклар, банкоматлар, сув фонтанчалари олдида диаметри 1,5 m бўлган майдон ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар бурилиши ёки айланиши учун лойиҳаланиши лозим.

186. Эшиклар кенглиги тўлиқ очилганда камида 0,9 m бўлиши лозим.
Эшик ўринларидаги бўсағалар (кесаки-остоналар) ва поллар баланд-паст бўлмаслиги лозим.
Бўсағаларни ўрнатиш зарур бўлган ҳолларда уларнинг баландликлари 0,014 m (1,4 сm) дан ошмаслиги керак.
Эшикларга уларнинг ёпилиши кечикишини таъминлайдиган мосламаларни (доводчик) ўрнатиш лозим.

187. Санитария-гигиена хоналари, зиналар, пандуслар ҳамда тутқичлар мазкур ШНҚ талаблари асосида лойиҳаланиши керак.
Қаватлар сони биттадан ортиқ бўлган вокзаллар биносига йўловчилар оқимини ҳисобга олган ҳолда камида 2 дона 1000 kg ли лифтлар ўрнатилиши лозим.

188. Кутиш залидаги умумий ўриндиқлар сонининг беш фоизи ногиронлиги бўлган шахслар учун пол қисмида контраст рангли махсус белги билан ажратилган бўлиши лозим.

189. Аэровокзал ҳамда автовокзал биносидаги кутиш хоналари, биринчи ёрдам станцияси, кутубхона, кафе-бар, умум овқатланиш хоналари ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун қулай ва мослаштирилган бўлиши лозим.

2-§. Жамоат транспорти бекатларига қўйиладиган талаблар

190. Ўриндиқли аравачалар учун жамоат транспорти бекатларини тротуар тарафдан ва кўчанинг қатнов қисмидан кириш йўлкаларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши керак.

191. Жамоат транспорт бекатлари радиусини лойиҳалаштиришда ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ амалга ошириш лозим.

192. Жамоат транспорти бекатларининг майдончаси ҳар хил йўналишда ҳаракатланувчи бир ёки иккита жамоат транспорти тўхтайдиган бўлса, кенглиги 1,8 m, узунлиги 12 m дан кам бўлмаслиги, уч ёки тўртта жамоат транспорти тўхтайдиган бўлса, кенглиги 2,5 m, узунлиги 24 m дан кам бўлмаслиги, шунингдек тўртта ва ундан ортиқ жамоат транспорти тўхтайдиган бўлса, кенглиги 2,5 m, узунлиги 36 m дан кам бўлмаслиги зарур.

193. Жамоат транспорти бекатининг майдончаси кўчанинг қатнов қисмидан 0,20 m дан баланд бўлмаслиги лозим.

194. Ногиронлар аравачасида ёки болалар аравачасида бўлган одамлар учун автобус бекатларида камида 0,9 х 1,2 m ўлчамдаги махсус жой ажратилиши керак.
Ногиронлар бўлган шахслар учун ажратилган махсус жойларни транспорт воситасига чиқиш жойига қарама-қарши жойлаштириш лозим.

195. Жамоат транспорти бекатларининг юқори майдонига ўрнатилган барча ахборот воситалари пиёдалар учун тўсиқ бўлмаган ҳолда полдан камида 2,1 m баландликда жойлаштирилиши лозим.

196. Жамоат транспорти бекатлари майдони ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун кириш, чиқиш ва орқага бурилишга имкон бериши, ўриндиқли аравачаларнинг кўзи ожизлар билан бир-бирини кесиб ўтишларига йўл қўймаслик учун ҳаракат линиялари мос равишда ажратилиши керак.

197. Жамоат транспорти бекатлари Брайл алифбосидаги маълумотлар (бекат номи ва йўналишлар тўғрисида) ва овозли тугмалардан иборат стенд ҳамда огоҳлантирувчи ва йўналтирувчи тактил қопламалар билан жиҳозланиши лозим.

3-§. Автотураргоҳларга қўйилган талаблар

198. Ногиронлиги бўлган шахсларни ташувчи махсус транспортлар ҳамда уларнинг шахсий автотранспорти учун автотураргоҳлар бино ёки иншоотнинг кириш қисмига яқин 200 m дан узоқ бўлмаган масофада бўлиши ва махсус белгилар ўрнатилиши лозим.

199. Асфальт ёки пол қисмига чизилган «фақат ногиронлар» белгиси: кенглиги 1,3 m, баландлиги 1,5 m бўлиши лозим.
Тўхташ жойлари учун устунларда ўрнатилган «фақат ногиронлар» тахтачаси ердан 1,5 m баландликда (пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилмаган ҳолда) ўрнатилиши керак.
Ер ости автотураргоҳларнинг пол қисми ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун контраст ёрқин рангда ажратилган бўлиши керак.

200. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт воситаси учун ихтисослаштирилган тўхташ жойининг ўлчамлари 3,6 х 6 m дан кам бўлишига йўл қўйилмайди.
Агар тўхташ жойи йўл бўйлаб жойлашган бўлса, унинг узунлиги 6,8 m дан кам бўлишига йўл қўйилмайди.

201. Турар жойлар ҳудудида лойиҳалаштириладиган автотураргоҳлардаги автомобиль ўринларининг умумий сонидан уч фоизи ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун ажратилиши лозим.

202. Транспорт воситаларининг асосий ҳаракат йўлларининг четки қисмида ҳам ногиронлиги бўлган шахслар учун автомобиль тўхташ жойларини ташкил этишга йўл қўйилади. Бунда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобили учун махсус белги билан жиҳозланиши ҳамда пиёдалар йўлкасига ўтиш учун пандуслар жойлаштирилиши лозим.
Мазкур ШНҚнинг 21-иловасида ногиронлиги бўлган шахслар учун автотураргоҳлар ҳамда махсус белгилар келтирилган.

203. Жамоат бинолари олдидаги автомобиль тўхташ жойларидаги ўринларнинг умумий сонидан ўн фоизи ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун ажратилиши керак.
Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудида жойлашган автотураргоҳлардаги автомобиль ўринларининг умумий сонидан йигирма беш фоизи ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун ажратилиши лозим.

204. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобилларини сақлаш учун автотураргоҳлар уларнинг яшаш жойидан 200 m дан узоқ бўлмаган масофада лойиҳаланиши керак.

8-боб. Ускуна ва жиҳозларга қўйиладиган талаблар

205. Сурилиб очилувчи эшиклар юзасининг икки тарафидан очиш учун қулай бўлган тутқичлар ўрнатилиши керак.
Хонанинг бурчагида ёки йўлак (коридор)нинг бурчагида жойлашган эшикларнинг тутқичлари ён девордан камида 0,6 m масофада жойлашган бўлиши керак.

206. Ташриф буюрувчиларнинг кириши ман этилган техник хоналарнинг (бойлер, венткамера, трансформатор узели) эшикларига эркин равишда ёки тасодифан кириб қолишни истисно қилувчи тамбалар қўйилиши керак.
Бундай хоналар эшикларининг тамбалари сигнализация билан, кўришда ва эшитишда нуқсони бўлган шахслар учун эшик тутқичлари Брайл алифбоси асосидаги ёзувлар кўринишида тактил маълумотлар билан жиҳозланиши керак.

207. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар бино ичида фойдаланадиган эшикларни очиб-ёпиши учун мослама ва ускуналар, горизонтал тутқичлар, автоматларнинг ричаглари, кранлари ва ёқиш тугмалари, савдо ва чипта сотувчи автоматларнинг тирқишлари ва бошқа ускуналар полдан 1,1 m дан кўп бўлмаган ва 0,85 m дан кам бўлмаган баландликда ва хона ён деворларидан ёки бошқа вертикал юзадан камида 0,4 m масофада ўрнатилиши керак.

208. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ташриф буюрадиган жамоат биноларидаги ўчириш-ёқиш тугмачалари ва розеткалар полдан 0,8 m баландликда бўлиши керак.

209. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар ташриф буюрадиган жамоат бинолари, ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар учун иш жойлари бўлган ишлаб чиқариш хоналари ёнғин ҳақида хабар берувчи тизимга уланган синхрон товуш ва чироқ сигнализация ускуналари билан жиҳозланиши керак.
Ёнғин ҳақида хабар берувчи товуш сигнализацияси учун товуш кўтарилиши максимал 5 dB бўлган хоналарда 30 s давомида 20 dB дан кам бўлмаган товуш даражасини таъминлайдиган мосламалар қўлланилиши лозим.

210. Жамоат биноларининг вестибюллари, холлар, фойе ва йўлакларида кўришда нуқсони бўлган ташриф буюрувчилар учун телефон автоматлари ва эшитишда нуқсони бўлган ташриф буюрувчилар учун текстофон каби товушли информаторлар бўлиши керак.
Эшитишда нуқсони бўлган шахслар учун таблони, кўриниб турувчи кўрсаткичларни, ёритиш сигнализацияларидаги маълумотлар такрорланиши таъминланиши керак.

211. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг турли тоифаси ташриф буюрадиган хоналарда визуал, товуш, тактил маълумотлар бўлиши керак.

212. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар кириши мумкин бўлган зона ва хоналар, шунингдек кириш зоналари ва ҳаракатланиш йўлларида ахборотнинг узлуксизлиги, тўғри йўналиш олиш, ташриф объекти ёки жойни аниқлаш таъминланиши лозим.
Ахборот воситалари фавқулодда вазиятларда хавф-хатар ҳақида хабар бериши, хизматлар ва уларнинг турларига эга бўлиш жойларига йўналтириши керак.

213. Визуал ахборот контрастли фонда полдан 1,5 — 1,7 m баландликда жойлаштирилиши керак.

214. Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар ёлғиз қолиши мумкин бўлган бинонинг ёпиқ жойларида (лифтлар ва лифт холлари, турли мақсаддаги хоналар, тамбурлар, ҳожатхона хоналарида) навбатчини чақириш учун «хавф-хатар» тугмачаси ёки деспетчер (навбатчи) билан гаплашиш мосламасини бўлиши керак.

215. Жамоат ҳожатхоналарида, кабинали ҳожатхоналарда фавқулодда ёритиш таъминланиши керак.
Ёзувлар, белгилар, символлар ва пиктограммалар юзасининг ёритилганлиги ахборотни акс эттирувчи воситаларнинг бутун сирти юзасида бир хил бўлиши лозим. Бундай ёритилганликнинг қиймати 100 дан 300 гача lk бўлиши лозим.

216. Йўлакларда ҳаракатланиш йўллари сатҳидаги ёритиш люминесцент лампалар 40 lk бўлиши керак.
Ёруғлик маёқчалари катта бўлмаган лампалар ёки ёруғлик импульсларини катта бўлмаган ёрқинликда тарқатувчи ва рангли фильтрларга эга бўлган сигналли ёритгичлар кўринишида бўлиши лозим.
Ўзгармас ёруғлик тарқатувчи маёқчалардан фойдаланишга йўл қўйилади.

217. Кўришда нуқсони бўлган шахслар учун иш жойларида 500 — 1500 lk гача маҳаллий ва умумий ёритишнинг комбинациялашган тизимини қўллаш керак.

218. Хоналарда шамоллатиш ва вентиляция ёрдамида қулай микроиқлим шароитларини яратиш имкони бўлмаганда кондиционерлар қўлланилишига йўл қўйилади.

219. Хўжалик-истеъмол эҳтиёжлари учун бериладиган совуқ ва иссиқ сувнинг сифати Oʻz MSt 133:2024 га мувофиқ бўлиши керак.
Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган болалар учун санитария бўлмаларининг смесителлари (сув олиш мосламаси) термостатик бошқарувли бўлишига йўл қўйилади.

220. Жамоат бинолари ва турар жой объектларида ёнғин сигнализацияси товуш сигналлари, шунингдек эшитишда нуқсони бўлган шахслар учун чироқли сигналларни ҳам қўллаган ҳолда лойиҳаланиши керак.
Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун турар жойлар ёнғин ҳақида автоном хабар берувчи мосламалар билан жиҳозланиши лозим.


ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахсларнинг антропометрик параметрлари

ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
Ўриндиқли аравачанинг габаритлари

ШНҚ 2.07.02-24 ... 3-ИЛОВА

ШНҚ 2.07.02-24 ... 4-ИЛОВА

ШНҚ 2.07.02-24 ... 5-ИЛОВА

ШНҚ 2.07.02-24 ... 6-ИЛОВА
Бино ички йўлакларининг кенглиги

ШНҚ 2.07.02-24 ... 7-ИЛОВА
Кўчалардаги тактил қопламаларнинг намуналари

ШНҚ 2.07.02-24 ... 8-ИЛОВА
Кўзи ожизлар учун махсус светофор

ШНҚ 2.07.02-24 ... 9-ИЛОВА
Зина остидаги ҳимоя тўсиқлари

ШНҚ 2.07.02-24 ... 10-ИЛОВА
Кўзи ожизлар учун Брайл алифбоси билан жиҳозланган зина тутқичлари

ШНҚ 2.07.02-24 ... 11-ИЛОВА
Махсус кўтарувчи мосламалар

ШНҚ 2.07.02-24 ... 12-ИЛОВА
Пиёдалар йўлкасининг пиёдалар ўтиш жойи билан уйғунлашуви

ШНҚ 2.07.02-24 ... 13-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг ички йўлаклари оралиғидаги дам олиш зоналарини ташкиллаштириш

ШНҚ 2.07.02-24 ... 14-ИЛОВА
Курси аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг антропометрик параметрлари

ШНҚ 2.07.02-24 ... 15-ИЛОВА

ШНҚ 2.07.02-24 ... 16-ИЛОВА

ШНҚ 2.07.02-24 ... 17-ИЛОВА
Эшиклар олдидаги ҳаракатланиш майдони параметрлари

ШНҚ 2.07.02-24 ... 18-ИЛОВА

ШНҚ 2.07.02-24 ... 19-ИЛОВА
Бир нафар ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кузатувчиси учун мослаштирилган меҳмонхона хоналарининг кўриниши

ШНҚ 2.07.02-24 ... 20-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларга хизмат кўрсатувчи тиббий-ижтимоий муассасалар ер участкалари учун майдонлар
Муассаса турлари Жойларнинг сиғими Майдонларнинг ўлчамлари, m²
Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун интернат-уйлар 50 — 100
150 — 200
250 — 300
150 — 130
120 — 115
75
Психоневрологик хизмат кўрсатиш 150 — 200
250 — 300
80 — 100
75
Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар яшаш жойлари бўйича хизмат кўрсатиш ҳудудий марказлари (маъмурий ҳудудларда) 35 — 50
75 — 100
150 — 200
250 — 300
100 — 120
120 — 100
100 — 80
75
Жисмоний ва ақлий ривожланишида бузилишлари бўлган болалар учун махсус болалар мактабгача таълим ташкилотлари 60 — 100
120 — 160
60 — 80
40 — 35
Жисмоний ва ақлий ривожланишида бузилишлари бўлган болалар учун мактаб-интернатлар 160 — 200
280 — 300
100 — 120
75
Изоҳ. Ер бўлакларининг майдони муассаса амал қилишининг алоҳида хусусиятларини, ер бўлагининг барча зарур элементларини жойлаштиришни, табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш топшириғи билан аниқ ижтимоий-иқтисодий ва шаҳарсозлик талаблари асосида қабул қилинишига йўл қўйилади.
ШНҚ 2.07.02-24 ... 21-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахслар учун автотураргоҳлар ҳамда махсус белги